Тошкентдаги энг тирбанд айланма йўл бузиб ташланди

16:35 04 Июль 2018 Жамият
1140 0
Фото:Тошкент шаҳар Ҳокимилиги

Вилоятлардан ушбу айланма йўл орқали ҳар куни 4 мингдан ортиқ автомашина Тошкентга кириб келади ҳамда чиқиб кетади. Ушбу айланма йўл эса бузиб ташланди. Бу ҳақда Uznews.uz хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, пойтахтга энг кўп транспорт қатнови Роҳат айланма йўли орқали амалга оширилиши кузатилган.

Ҳеч кўзингиз тушганми? Ушбу айланма йўлдаги тирбандликларга. Қолаверса, орангизда ушбу тирбандликлар иштирокчилари бўлиши табиий. Бунинг асосий сабаби эса йўлнинг 3 йўлакдан иборат бўлганлиги ва пойтахтимизга ташриф буюрувчилар, меҳмонларнинг сони йилдан-йилга ошиб бораётганлигидадир.

Фото:Тошкент шаҳар Ҳокимилиги

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан ушбу тирбадликларни бартараф этиш чоралари кўрилиб, кенг кўламдаги қурилиш, таъмирлаш, ободонлаштириш ишлари бошлаб юборилди. Ушбу ишлар натижасида Роҳат чорраҳасида юзага келаётган ноқулайликлар 3 кун ичида бартараф этилиб 5 йўлакли айланма йўл замонавий чорраҳа қиёфасига келтирилади.

 Албатта, бу пойтахт ва пойтахт меҳмонларига ўзига хос совға бўлади.

Фото:Тошкент шаҳар Ҳокимилиги

Замонавий шаҳарсозлик, йўл қурилиши ва юқори сифатли технологиялар асосида барпо этилаётган Роҳат чорраҳасида айни пайтда иш жараёни қизғин олиб борилмоқда. 

Тошкент шаҳар ҳокимлиги эса вақтинчалик юзага келаётган ноқулайликлар учун Тошкент шаҳар ҳокимлиги шаҳримиз аҳолиси ҳамда меҳмонларидан узр сўрайди.

Фото:Тошкент шаҳар Ҳокимилиги

 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019