Тошкентдаги энг гавжум кўчалардан бири 15 августгача ёпилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 июлдаги “Тошкент шаҳрида қурилиш ва ободонлаштириш ишларини бориши тўғрисида”ги сайёр йиғилиши баёни билан хорижий ташаббускор (Россия Федерацияси) “KB Strelka” компанияси томонидан ишлаб чиқилган “Тошкент сени севади” комплекс дастури ва “Дизайн код” лойиҳаси асосида пойтахт йўлларида реконструкция ва ободонлаштириш ишлари бошланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Шу муносабат билан Юнусобод тумани Амир Темур шоҳ кўчасининг Осиё кўчаси билан кесишган қисмидан (Минор метро бекати) Тошкент кичик автомобиль ҳалқа йўл ўтказгич (Минор масжиди, “Малика“ савдо марказига кетадиган йўл) қисмигача бўлган қисмида реконструкция қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларининг биринчи босқичини олиб борилиши муносабати билан, қолаверса фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 2018 йил 15 август кунига қадар ушбу йўналиш бўйича ҳаракатланаётган барча турдаги транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади.
“Вақтинчалик ноқулайликлар учун ҳамшаҳарларимиздан узр сўраймиз!” - дейилади пойтахт ҳокимлиги сайтида.
Кўп ўқилганлар
- Узоқ танаффусдан сўнг Исмоил Жўрабековдан эксклюзив интервью
- Ўзбекистонлик машҳур боксчи қонидан допинг топилган
- Ихтиёр Абдуллаев ДХХ раҳбарлигидан кетди, ўрнига Абдусалом Азизов тайинланди
- GM Uzbekistan номи ўзгаради
- Ўзбекистонда Captiva ўрнига икки турдаги янги автомобиллар ишлаб чиқарилади
- Самарқандлик тадбиркор от федерациясига раҳбар этиб тайинланди
Муҳокама қилинган
- RAVON кетма-кет учинчи ой ҳам Россия бозорида бирорта автомобиль сота олмади
- Давлат солиқ қўмитаси ишга таклиф этади
- Ўзбекистон ва Миср ҳамкорлигига оид 12та ҳужжат имзоланди
- Осиё ўйинлари қаҳрамонлари тантанали равишда кутиб олинди (фотожамланма)
- Тест синовлари: имтиҳондаги ғаройиб қаллоблик фош бўлди
Afisha
Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.
05 Февраль 2019
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг: