Тошкентдаги 50 фоиздан зиёд мактаблар ўқувчиларни карантин шароитида ўқитишга тайёр эмас — Ҳокимлик

17:33 12 Сентябр 2020 Жамият
665 0

Тошкент шаҳар ва туманлар Халқ депутатлари Кенгашлари томонидан пойтахтимиздаги умумтаълим мактабларининг янги ўқув йилига тайёрлиги масаласи ўрганилди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Хулосаларга кўра, Тошкентдаги 318 та мактабнинг 174 таси карантин шароитида ўқитишга тайёр эмас. Қолган 144 тасининг кўпчилигида ҳам маълум камчиликлар бор.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?