Тошкентда Жисмоний тарбия ва спорт вазири кубоги учун ўтказилаётган мусобақалар бошланди

17:45 27 Декабрь 2018 Спорт
519 0

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан аҳолининг дам олиш кунлари ва ёшларнинг таътил пайтидаги вақтларини мазмунли ўтказиш ҳамда халқимизга байрамона кайфият улашиш мақсадида жорий йилнинг 25 декабридан 10 январь кунига қадар Тошкент шаҳри маҳаллалари ва таълим муассасалари жамоалари ўртасида “Жисмоний тарбия ва спорт вазири кубоги” учун спортнинг баскетбол, бадминтон, волейбол, стол тенниси ва мини-футбол турлари бўйича мусобақалар ўтказилмоқда. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Бугун пойтахтимиздаги “Жар” спорт-соғломлаштириш мажмуасида ушбу мусобақалар тантанали очилиш маросими ўтказилди.

Мусобақанинг дастлабки босқичларида 18 мингдан ортиқ эркаклар ва аёллар баскетбол, бадминтон, волейбол, стол тенниси ва мини-футбол бўйича ғолиблик учун кураш олиб бормоқда.

Мусобақа низомига кўра, 25-30 декабрь кунлари таълим муассасалари ва маҳаллалар босқичи ўтиши, 2019 йилнинг 2-5 январь кунлари туман босқичи ва 6-10 январь кунлари Тошкент шаҳар босқичи ўтказилиши белгиланган.

Шаҳар босқичидаги баҳслар пойтахтимизнинг Учтепа, Шайхонтоҳур ва Олмазор туманларида бўлиб ўтади. Мусобақа ғолиб ва совриндорлари эса 2019 йил 10 январь куни Олмазор туманидаги 2-Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида тақдирланади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019