Тошкентда юк поездининг икки вагони рельсдан чиқиб кетди

15:37 21 Сентябр 2018 Жамият
1033 0
Фото: iibb.uz

21 сентябрь куни соат тахминан 11:35да Тошкент шаҳар Яшнобод туманида жойлашган «Олтин тегирмон» юк станциясида юк поездининг ғалла ташувчи икки вагони рельсдан чиқиб кетди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд қилинишича, ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Бироқ рельсдан чиқиб кетган вагонлар тўсиқларни, шунингдек, темирйўл ёқасидаги уйларнинг ёрдамчи иморатлари деворларини бузиб юборган.

Фото: iibb.uz

Хабар беришларича, воқеа жойига ИИВнинг Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси, ФВВ, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва ИИББ вакиллари етиб борган. Авария-қайта тиклаш ишлари олиб борилмоқда.

Ҳодиса сабаблари ва зарар миқдори аниқлаштирилмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019