Тошкентда ёшлар сайли бўлиб ўтади

18:07 14 Август 2019 Жамият
278 0

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 28 йиллик тантаналарига саноқли кунлар қолди. Шу муносабат билан Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Тошкент шаҳар кенгаши томонидан “Миллий қадриятлар – пойтахт ёшлари нигоҳида” номли ёшлар сайли бўлиб ўтади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур тадбир 22-24 август кунлари Тошкентдаги энг гавжум ҳудудлардан бири бўлган Сайилгоҳ кўчасида ўтказилади. 

Ёшлар сайлида юртимиз ва шаҳримиз  тарихига оид кўргазмали воситалар, миллий либослар ва ҳунармандчилик буюмлари намойиши ҳамда бошқа тадбирлар ташкил этилмоқда. 

Шунингдек, 22 август куни Сайилгоҳ кўчасида “Ижод завқи” номли карнай-сурнай фестивали ҳам бўлиб ўтади.

Халқимизнинг улуғ айёмига бағишланган  бетакрор тадбиримизда сиз ҳам иштирок этинг.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019