Тошкентда ёш болаларнинг олов билан ўйнаши оқибатида ёнғин юз берди

14:48 09 Сентябр 2019 Жамият
125 0

Тошкент шаҳрида ўтган сутка давомида 1 та ёнғин ҳолати қайд этилган бўлиб, ёнғинда инсонларни ҳалок бўлиш ва тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмади, дея хабар бермоқда Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси.

2019 йил 8 сентябрь куни соат 10:50 да, Олмазор тумани, Ёлқин кўчаси 7-уй 49-хонадон айвонида уй жиҳозлари 3 кв.м. майдонида ёнган. Ёнғиндан хонадоннинг 30 кв.м. майдони сақланиб қолинган. Ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалари чақирилган манзилга соат 10:56 да етиб борган ва кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 11:02да бартараф этилган. Ёнғин жойига 3 та ёнғин ўчириш техникаси жалб қилинган.

Ёнғин болаларнинг олов билан ўйнаши оқибатида содир бўлган, деб тахмин қилинмоқда. Моддий зарар миқдори аниқланмоқда. 

Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объект раҳбар ҳамда ходимларини, шунингдек фуқароларни ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этишларини сўраб қолади.лантириш давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонаси томонидан фаол ватандошлар ҳамкорлигида ташкил этилди.

“Магнифест“ халқаро фестивали деярли бир аср давомида ўтказилиб келинаётган, мусиқий ва гастрономик намойишлар билан танилган йирик халқ сайлларидан биридир. Мазкур фестивалга ҳар йили Германия ва унга қўшни Европа мамлакатларидан 150 мингдан зиёд аҳоли ташриф буюради. Жорий йилги “Магнифест“ халқаро фестивалида Ўзбекистон илк маротаба иштирок этди. Фестиваль 3 кун давом этиб, унда “Суғдиёна“ ўзбек давлат миллий чолғулари камер оркестри ҳам қатнашди. Таъкидлаш жоизки, фестиваль доирасида юртдошларимиз томонидан ижро этилган миллий куй-қўшиқлар йиғилганларга кўтаринки кайфият улашиб, катта қизиқиш уйғотди. “Магнифест“ фестивали Ўзбекистонни хорижда танитиш, жумладан мамлакат туризмини тарғиб этишда муҳим ўрин тутади. “Ўзбекистон ушбу фестивалда биринчи марта иштирок этаётган бўлишига қарамай, иштирокчилар томонидан мамлакатимизга, хусусан миллий маданиятимиз, санъатимиз ва туризм салоҳиятимизга катта қизиқиш билдирилмоқда. Ўзбекистоннинг гастрономик туризм, маданият ва туризм салоҳияти нуқтаи назаридан қарайдиган бўлсак, “Магнифест“ фестивалида мунтазам қатнашиш, албатта, ижобий натижа беради” – дейди айни дамда Германияда таълим олаётган ватандошимиз, Гумбольдт университети талабаси Аслиддин Бобочолов.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019