Тошкентда яна битта гольф майдони барпо этилади

10:58 10 Август 2018 Жамият
557 0
Архив фото

Жанубий Кореянинг Land Master компанияси Тошкентда янги гольф майдони барпо этиш лойиҳаси билан шуғулланади. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Мамлакатимизга ташриф буюрган Land Master компанияси президенти Бэ Санг Рон қўмита раиси ўринбосари Улуғбек Қосимхўжаев билан бўлиб ўтган учрашув чоғида нафақат гольф клуби қурилишига оид амалий масалалар, балки туризмнинг бошқа соҳалари, хусусан, меҳмон уйлари барпо этиш борасида ҳамкорлик қилиш йўналишларини ҳам кўриб чиқди.

Ўз навбатида мезбонлар хорижлик инвесторларга юртимизда яратилган имтиёзлар ва преференциялар ҳақида батафсил маълумот берди.

Маълум бўлишича, гольф-клуб лойиҳаси айни пайтда ишлаб чиқиш жараёнида турибди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар