Тошкентда яна бир кўча вақтинча ёпилади

14:56 31 Июль 2018 Жамият
232 0
Архив фото

Бугун 31 июль куни соат 22:00 дан бошлаб Беруний – Нурафшон чорраҳасидан, Нурафшон кўчаси бўйлаб Оқтепа айланма йўли, Самарқанд дарвозагача бўлган масофада вақтинча ҳаракатланиш чекланади. Бу ҳақда “Халқ сўзи Online“га Тошкент шаҳар ҳокимлиги маълумот берди.

Қайд қилинишича, йўл ҳаракати бошқармаси техник воситаларидан фойдаланиш департаменти йўл белгиларини янгилаш, таъмирлаш ишлари олиб бориш муносабати билан юқорида кўрсатилган кўчаларда вақтинчалик автотранспортлар қатнови тўхтатилишини билдирган.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

“Вақтинчалик ноқулайликлар учун ҳамшаҳарларимиздан узр сўраймиз!“, дейилади ҳокимлик баёнотида.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар