Тошкентда уч фуқаро оддий дори воситаларидан заҳарланди

16:49 25 Март 2019 Жамият
492 0

Иллюстратив фото

23 март куни кечки вақтда 37 ёшли Шаҳноза О. исмли фуқаро доридан заҳарланиш натижасида шифохонага ётқизилди. Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизматининг ”Халқ сўзи”га маълум қилишича, фуқаро оддий ”Тримол” таблеткасидан 3 донасини истеъмол қилган ва шундан сўнг ўзини ёмон ҳис этгани сабабли шифохонага мурожаат қилган.

24 март куни тонгда худди шундай муаммо билан Элёр Т. исмли фуқаро ҳам шифокорларга мурожаат этган. Ёш йигит ўзини ёмон ҳис қилган ва уни олдини олиш учун дорихонадан препарат сотиб олиб ичган. Аммо у айнан қандай дори воситасини истеъмол қилганини эслай олмаган.

Шу куни тушга яқин 34 ёшли Гулнора Б. ҳам доридан заҳарланиб касалхонага ётқизилган. Маълум бўлишича, аёл бир вақтнинг ўзида “Парацетамол” ва “Диазолин” дориларини истеъмол қилган.

ИИББ фуқаролардан дори препаратларини истеъмол қилишда фақатгина шифокор кўрсатмаси билан иш тутишни ва ўзини-ўзи даволашга уринмасликни сўраб мурожаат қилган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019