Тошкентда тўртинчи сектор раҳбари кам таъминланган бир оиланинг икки нафар фарзандини кўзини операция қилинишини зиммасига олди

17:41 14 Июнь 2018 Жамият
367 0

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида аҳолининг турмуш даражасини янада яхшилашга, ижтимоий-иқтисодий соҳалар ривожига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айниқса, секторлар фаолиятида маҳаллаларда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида мавжуд муаммоларга чек қўйиш, аҳолининг бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш масалалари энг асосий вазифалардан бирига айланмоқда.

Тўртинчи сектор раҳбари – Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Нормат Турсунов ва мутасаддилар сектор ҳудудидаги хар бир хонадонга уйма-уй юриб, аҳолининг муаммолари ўрганилди. Муборак рамазон кунлари кам таъминланган оилалар, ёлғиз кексалар, ногиронлар холидан хабар олинди.

Хусусан, Чилонзор тумани Дўмбробод маҳалла фуқаролар йиғини Серқуёш кўчасида яшовчи Муножат Файзуллаева 2 нафар ўғли борлиги ва уларнинг иккаласининг ҳам кўзлари заиф кўриши ва жарроҳлик амалиёти учун маблағ етарли эмаслигини маълум қилди.

Сектор раҳбарининг саъй-ҳаракатлари билан Муножат Файзуллаеванинг иккала фарзанди ҳам “Nurmed” клиникасида операция қилинадиган бўлди. Ҳозирда улар тиббий кўрикдан ўтказилиб операцияга тайёрланмоқда.

Уйма-уй юриб, ўрганиш жараёнида Чилонзор тумани Ўсмур 1-тор кўчаси 11/1-уйда яшовчи Феруза Ҳамралиева яшаб турган уйи деворлари нураб, ачинарли аҳволга келиб қолганлиги, хонадон эгаси кам таъминланган оила бўлганлиги сабабли таъмирлаш ишларини бажара олмаётганлиги маълум бўлди.

Мутасаддиларнинг кўмаги билан қурилиш ишлари бошланиб, ҳовли ва унинг атрофи ободонлаштирилди. Шунингдек, Феруза Ҳамралиевага тикувчилик машинаси ажратилиб, уйида касаначилик фаолияти билан шуғулланиш имконияти яратилди.

Чилонзор туманида жойлашган “Тошкент транспорт касб-ҳунар коллежи”да ўтказилган навбатдаги сайёр қабул ҳам бевосита ҳудудларни комплекс ривожлантириш, ободонлаштириш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва турмуш даражасини янада ошириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқбузарликни олдини олиш ва бу борада олиб борилаётган ишларнинг самарадорлигини оширишга қаратилди.

Мулоқот давомида фуқаролар томонидан тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун кредит олиш, иссиқ сув ва электр энергияси таъминоти билан боғлиқ масалалар ўртага ташланди.

Кўтарилган муаммоларнинг аксарияти жойида ҳал қилиниб, айримларини батафсил ўрганиб чиқиб, ечими юзасидан тегишли вазифалар белгилаб олинди.

Кам таъминланган оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатишга алоҳида эътибор қаратилди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож 5 та оилаларга тикув машинаси ҳамда 4 та оилага микротўлқинли печь тақдим қилинди.

Аҳолининг турмуш даражасини яхшилашга қаратилган бундай амалий ишлар юртдошларимизда чинакам маънода мамнуният ва миннатдорлик ҳиссини уйғотмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар