Тошкентда тўқимачилик ускуналари ва технологиялари кўргазмаси бўлиб ўтмоқда


Пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ” мажмуасида “Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари — CAITME — 2018” ҳамда “Текстиль ва мода саноати — UzTextileExpo — 2018” халқаро кўргазмалари ўз ишини бошлади. Кўргазмаларда Австрия, АҚШ, Бельгия, Буюк Британия, Беларусь Республикаси, Латвия, Тожикистон, Туркия, Хитой, Швейцария каби давлатлардан 480 га яқин компания ва фирмалар вакиллари қатнашмоқда.
Таъкидлаш жоизки, ушбу ҳафтани юртимизда тўқимачилик саноати учун муҳим воқеаларга бой давр, деб бемалол айтишимиз мумкин. Чунки халқаро кўргазмалар арафасида пойтахтимизда дунёнинг 18 мамлакатидан 250 нафар соҳа мутахассисаларини жамлаган тўқимачилик бўйича илк маротаба халқаро конференция ҳам бўлиб ўтди. Унинг иштирокчилари тўқимачилик кластерларини ривожлантириш, тармоқнинг дунё миқёсидаги бугунги ҳолати ва истиқболлари, маҳсулотларни сертификатлаштириш масалалари каби бир қатор йўналишларда бўйича фикр алмашдилар.
Халқаро тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги, “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси, Савдо-саноат палатаси, “Iteca Exhibitions” компанияси билан ҳамкорликда ўтказилмоқда.
Суратлар муаллифи: Ҳасан Пайдоев, "Халқ сўзи".
Кўп ўқилганлар
- Ихтиёр Абдуллаев ДХХ раҳбарлигидан кетди, ўрнига Абдусалом Азизов тайинланди
- Самарқандлик тадбиркор от федерациясига раҳбар этиб тайинланди
- Археологлар диққатига: Риштон туманидан динозавр қолдиқлари топилди
- Ёт андозалаp, мавҳум ғоялаp, қурама тиллар пойтахтимизнинг қиёфаси бузилаётганига қачонгача жим қараб турамиз?
- Ихтиёр Абдуллаев сўнгги бир йилда икки оғир операцияни бошдан кечирган
- Тошкент шаҳрида 2005 — 2011 йилларда ҳокимлик қилган Абдуқаҳҳор Тўхтаев 2005 йили “Вузгородок”да нима бўлганини айтиб берди
Муҳокама қилинган
- RAVON кетма-кет учинчи ой ҳам Россия бозорида бирорта автомобиль сота олмади
- Давлат солиқ қўмитаси ишга таклиф этади
- Ўзбекистон ва Миср ҳамкорлигига оид 12та ҳужжат имзоланди
- Осиё ўйинлари қаҳрамонлари тантанали равишда кутиб олинди (фотожамланма)
- Тест синовлари: имтиҳондаги ғаройиб қаллоблик фош бўлди
Afisha
Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.
05 Февраль 2019
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг: