Тошкентда ”Тасвирий ва амалий санъат” фестивали бошланди

15:57 22 Апрель 2019 Маданият
771 0

Фото: Динара Чиркова, «Халқ сўзи»

Ўзбекистон Бадиий Академиясида бир неча йиллардан буён халқаро миқёсда нишонланиб келинаётган ”Тасвирий ва амалий санъат фестивали”нинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Эрон, Кувайт, Озарбайжон, Қозоғистон, Латвия ва бошқа давлатларнинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхоналари вакиллари, таниқли рассомлар, ҳайкалтарошлар, фотографлар, ОАВ ходимлари ва ёшлар иштирок этди.

Фото: Динара Чиркова, «Халқ сўзи»

Тадбирда бу йилги кўргазмаларнинг ўзига хослиги сифатида ўқув муассасалари алоҳида кафедра ва факультетларнинг санъат асарлари ва ижодий изланишларини намойиш қилиш имкониятини бериши эътироф этилди.

Фото: Динара Чиркова, «Халқ сўзи»

Фестивал 27 апрелгача давом этади. Кўргазмалар Фотосуратлар уйи, Тасвирий санъат галереяси, Икуо Хирояма Халқаро маданият карвон-саройида ва Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейида бўлиб ўтади.

Фото: Динара Чиркова, «Халқ сўзи»

Таъкидлаш жоизки, бадиий кўргазмалар дирекциясининг Марказий кўргазмалар зали ва Икуо Хирояма Халқаро маданият карвон-саройининг боғ ҳудудида беш кун давомида - дизайн, графика ва амалий-санъат бўйича маҳорат дарслари бўлиб ўтади.

Фото: Динара Чиркова, «Халқ сўзи»

 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019