Тошкентда тадбиркордан 60 000 доллар талаб қилган фирибгар ушланди

17:19 26 Август 2020 Жамият
287 0

Тошкент шаҳрида тадбиркордан 60 000 АҚШ доллари талаб қилган фирибгар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан тадбиркорлик манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Н.Б. “A” МЧЖ раҳбари М.га Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳрида қурилиши лозим бўлган умумий қиймати 7,5 млрд сўмлик мактаб биноси ва Олмалиқ туманидаги 4,5 млрд сўмлик капитал таъмирлаш ишларини юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали олиб беришга ишонтириб, ушбу хизмати эвазига 60 000 АҚШ доллари миқдорида “откат” талаб қилиб, олдиндан 4 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Н.Б.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28, 211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?