Тошкентда сув полоси бўйича ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати бошланди

12:10 24 Октябр 2018 Спорт
659 0

24-28 октябрь кунлари пойтахтимиз сув полоси бўйича ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатига мезбонлик қилади. 9 октябрь куни пойтахтимизда ушбу мусобақага қуръа ташлаш маросими ўтказилганди. Бугун эса асосий баҳсларга старт берилди. Соат 17:00 да Осиё чемпионатининг тантанали очилиш маросими ўтказилади.

Мусобақада қуйидаги терма жамоалар иштирок этишади:

Ўғил болалар:
1. Хитой
2. Жанубий Корея
3. Эрон
4. Қозоғистон
5. Ўзбекистон
6. Япония

Қизлар:
1. Хитой
2. Япония
3. Ўзбекистон
4. Қозоғистон

Ўйинлар тақвими эса қуйидагича кўриниш олган:

Ўғил болалар:
1-тур, 24 октябрь:
Хитой – Япония
Эрон – Қозоғистон
Жанубий Корея – Ўзбекистон

2-тур, 25 октябрь:
Япония – Қозоғистон
Ўзбекистон – Эрон
Хитой – Жанубий Корея

3-тур, 26 октябрь:
Қозоғистон – Ўзбекистон
Жанубий Корея – Япония
Эрон – Хитой

4-тур, 27 октябрь:
Япония – Ўзбекистон
Хитой – Қозоғистон
Жанубий Корея – Эрон

5-тур, 28 октябрь:
Эрон – Япония
Қозоғистон – Жанубий Корея
Ўзбекистон – Хитой

Қизлар:
1-тур, 24 октябрь:
Ўзбекистон – Хитой
Япония – Қозоғистон

2-тур, 26 октябрь:
Қозоғистон – Ўзбекистон
Хитой – Япония

3-тур, 28 октябрь:
Хитой – Қозоғистон
Япония – Ўзбекистон

Эслатиб ўтамиз, баҳслар пойтахтимизнинг Юнусобод туманида жойлашган “Саҳоват спорт сервис” сузиш ҳавзасида бўлиб ўтади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019