Тошкентда солиқ тўловчиларга ҚҚСни ҳисоблаш бўйича тушунтиришлар берилмоқда

14:01 18 Январь 2019 Иқтисодиёт
334 0

Тошкент шаҳар давлат солиқ хизмати органларининг 220 нафардан зиёд малакали ходимлари ҳар куни жойларга чиққан ҳолда умум белгиланган солиқ тўлови тизимига ўтаётган корхоналар раҳбар ва бош ҳисобчилари билан мулоқот ўтказди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси хабар берди.

Уларнинг муаммолари ўрганилиб, амалий ёрдам кўрсатилиши баробарида қўшилган қиймат солиғи бўйича тушунтиришлар берилган. Хусусан, Тошкент шаҳар давлат солиқ хизмати органлари томонидан 2019 йилдан солиқ қонунчилигига киритилган ўзгартириш ҳамда қўшимчалар мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш бўйича ўтказилган семинар-тренингларда 10 минг нафардан зиёд тадбиркорлик субъектлари қатнашди. Солиқ тўловчилардан тушган 2689 та саволга батафсил жавоблар берилди. Солиқ қонунчилигига киритилган ўзгартиришларни солиқ тўловчиларга тушунтириш ҳамда қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида ҳар бир туман давлат солиқ инспекциясининг “Теlegram” канали очилиб, унга аъзо бўлган 5 мингдан ортиқ тадбиркорлик субъектлари вакилларининг 1397 та саволларига аниқ ва тезкор жавоблар берилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019