Tошкентда сайёҳлик полицияси фаолият юритмоқда. Унинг вазифаси нималардан иборат?

09:56 06 Август 2019 Жамият
150 0

Архив фото

Юртимиздаги сайёҳликни ривожлантиришга оид кенг кўламли чора-тадбирлар дастурида туристларнинг хавфсизлигини таъминлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Транспорт ва туризм объектларида жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг самарали тизимини жорий этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида Бухоро, Самарқанд, Хива ва Шаҳрисабз жорий этилаётган Хавфсиз туризмни таъминлаш концепциясини Тошкент шаҳри, Тошкент ва Сурхондарё вилоятларида татбиқ этиш, шунингдек, Ички ишлар вазирлигининг Хавфсиз туризмни таъминлашни мувофиқлаштириш бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини ривожлантириш назарда тутилган эди. Шунга мувофиқ, жорий йилнинг июнь ойидан Тошкент шаҳар ИИББ қошида Хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмаси иш бошлади. Бугунги кунда ушбу бошқарманинг 10 дан ортиқ ходимлари шаҳримиздаги аэропортлар, вокзаллар ҳамда сайёҳлик объектларида фаолият юритмоқда, деб хабар берди Тошкент шаҳар ҳокимлиги.

Тошкент шаҳар Туризмни ривожлантириш департаменти ҳамда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси мазкур бўлинманинг фаолиятини йўлга қўйиш давомида Бухоро ва Самарқанддаги Хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмалари вакиллари билан учрашиб, уларнинг иш тажрибаси билан танишди.

Шунингдек, мутасаддилар томонидан фаолият учун муҳим моддий техник базани шакллантириш ишлари амалга оширилди. Хусусан, айни кунда автобуслар, автомобиллар, скутер ва мотоцикллар ишлашга шай. 2019 йил сентябрь ойига келиб ташкилий ишлар ниҳоясига етади ва Тошкентда сайёҳлик полицияси тузилмаси тўлиқ таркибда шаклланади. Ушбу бўлинма шаҳримизга келаётган туристларнинг хавфсизлигини таъминлаш ҳамда сайёҳлик объектларида жамоат тартибини сақлаш вазифасини бажаради.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019