Тошкентда пиёдалар светофорларига таймерлар ўрнатилади

14:27 25 Май 2018 Жамият
1463 0
Фото: Газета.uz

Тошкент ҳокими в. б. Жаҳонгир Ортиқхўжаев ташаббуси билан пойтахтда пиёдалар светофорлари тескари саноқли светофорларга алмаштириш лойиҳаси бошланди, деб ёзмоқда Газета.uz

24 май куни дастлабки олтита светофор пойтахт марказидаги Зарафшон ва Матбуотчилар кўчалари кесишмасига ўрнатилди.Янгиликни жорий этишдан кўзланган мақсад — йўлларни биринчи навбатда пиёдалар учун қулай ва хавфсиз қилишдан иборат, деди шаҳар ҳокимияти вакили. Янги светофорлар биринчи навбатда пиёдалар оқими катта бўлган жойлар ҳамда кўчаларнинг тирбанд ва хавфли қисмларига ўрнатилади.

«Светофорлар биринчи навбатда алмаштириладиган жойлар рўйхати тузилди ва у тўлдирилади. Биринчи босқичда маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан 400 та ёруғлик диодли светофор сотиб олиш режалаштирилган. Автомобиллар учун вақт кўрсаткичли светофорларни ўрнатиш режалаштирилаётгани йўқ», — деди пойтахт маъмурияти вакили.

Яқин кунларда қуйидаги кўчаларда светофорлар алмаштирилади:
Мустақиллик (Дархондаги пиёдалар ўтиш жойи);
Мирзо Улуғбек — Мусаввирлар;
Паркент (Паркент бозори қаршисидаги иккита пиёдалар ўтиш жойи);
Афросиёб кўчаси («Мовий гумбазлар» хиёбони ёнидаги пиёдалар ўтиш жойи);
Шота Руставели — Минглар;
Шота Руставели (Аския бозори ва Муқимий оралиғига);
Муқимий кўчаси (173-мактаб);
Муқимий кўчаси («Спорт товарлари» чорраҳаси);
Мойқўрғон — Бинкат (АҚШ элчихонаси яқинида).


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар