​Тошкентда Ўзбекистон-Тожикистон бизнес форуми иш бошлади

10:46 16 Август 2018 Сиёсат
162 0
Фото: "Халқ сўзи"

Айни пайтда пойтахтимиздаги “International Hotel Tashkent” меҳмонхонасида Ўзбекистон-Тожикистон бизнес форуми бўлиб ўтмоқда. Унда юртимиз ишбилармонлари билан бирга, қўшни давлатдан ташриф буюрган 230 дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари, мутахассислар иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси А.Икрамовнинг қайд этишича, кейинги йилларда ўзбек-тожик халқлари муносабатлари янги босқичга кўтарилди. Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан олиб борилаётган прагматик ташқи сиёсат давлатларимиз ўртасида дўстона муносабатлар мустаҳкамланишида ҳал қилувчи аҳамият касб этди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н. Отажонов сўзга чиқди.

Таъкидланганидек, икки дўст мамлакат ўртасида алоқалар барча йўналишлар, айниқса, иқтисодий, савдо-сармоявий соҳада сифат жиҳатидан юқори босқичга кўтарилди. Биргина 2018 йилнинг олти ойида ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 35 фоиз ўсиб, 160 миллион АҚШ долларини ташкил этди. Юртимиз Тожикистонга енгил ва юк машиналари, қишлоқ хўжалиги техникалари, электротехника, тўқимачилик, металлургия, озиқ-овқат саноати маҳсулотлари, қурилиш моллари етказиб берилаётган бўлса, ўз навбатида, қурилиш материаллари, цемент, альюмин каби маҳсулотлар олиб келиняпти.

Форум доирасида B2B форматида бизнес мулоқотлари ҳам бўлиб ўтади. Тадбир давом этмоқда.

Саид Раҳмонов, “Халқ сўзи“ мухбири.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар