Тошкентда ўзбек-турк тиббиёт форуми ўтказилади

17:45 15 Февраль 2019 Жамият
147 0

Туркиянинг Истанбул шаҳрида 12-14 февраль кунлари Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа минтақавий бюросининг Соғлиқни сақлаш соҳасидаги фавқулодда вазиятлардан одамларни ҳимоя қилиш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштириш мавзусига бағишланган олий даражадаги вазирлар йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон делегацияси ҳам фаол қатнашаётган мазкур йиғилишда кўплаб долзарб масалалар муҳокама этилди. Унда соғлиқни сақлаш соҳасидаги фавқулодда вазиятлардан одамларни ҳимоя қилиш бўйича иштирокчи мамлакатларнинг тайёргарлигини кучайтириш бўйича саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш, бу борада назорат тузилмаси, мониторинг ва баҳолаш механизмини яратиш, ўзаро тажриба алмашиш ва мулоқотларни кўпайтириш масалаларига устувор аҳамият берилди.

Шунингдек, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва ҳамкорларни қўллаб-қувватлашга чорлайдиган устувор йўналишлар ва инновацион ёндашувларни аниқлаш, энг муҳими, минтақа учун белгилаб олинган тадбирлар ижросини тўлиқ таъминлашда барча давлатларнинг жиддий эътибор қаратиши жуда муҳим эканлиги таъкидланди.

Йиғилиш доирасида Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов Грузия, Арманистон ва Туркманистон соғлиқни сақлаш вазирлари билан учрашди. Мулоқотларда ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг долзарб жиҳатлари муҳокама қилинди. Шу ўринда А.Шадмановнинг Туркия соғлиқни сақлаш вазири Фахруддин Қовжа билан бўлиб ўтган учрашувини алоҳида таъкидлаш жоиз. Унда ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтиришга қаратилган “Йўл харитаси” имзоланди.

Учрашувда Алишер Шадманов ҳар икки давлат раҳбарлари ташаббуси билан барча соҳада, жумладан, тиббиёт соҳасидаги ҳамкорлик жадаллик билан ривожланиб бораётгани, шунингдек, Ўзбекистонда инвестициявий муҳит яхшиланиб, инвесторларга қулай шароитлар яратиб берилаётганини алоҳида қайд этди. Мулоқот жараёнида Тошкентда Ўзбек-Турк тиббиёт форумини ўтказишга келишиб олинди.

Бундан ташқари, ҳамкорлик доирасида нафақат Тошкентда балки, вилоятларда ҳам замонавий тиббиёт клиникаларини ташкил этиш, мутахассисларнинг ўзаро малака ошириши, Ўзбекистонда вакциналар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш каби муҳим масалалар ҳам муҳокама этилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019