Тошкентда “Ўзбек спорт саноати – 2018” кўргазмаси бўлиб ўтди

17:57 07 Сентябр 2018 Спорт
201 0
Фото: Динара Чиркова / “Халқ сўзи”.

Бугун пойтахтимиздаги Таэквондо ассоциациясининг спорт залида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан “Ўзбек спорт саноати – 2018” кўргазмаси ташкил қилинди.

Кўргазма спорт жиҳозлари ва инвентарларни харид қилишда шаффоф тизимни яратиш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб қувватлаш, улар орасида энг илғор сифат кўрсаткичи юқориларини ўрганиш мақсадида ташкил этилган бўлиб, унда 15 та маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхона ўзларининг 90 дан ортиқ турдаги маҳсулотлари билан иштирок этишди.

Фото: Динара Чиркова / “Халқ сўзи”.

Кўргазма очилишида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев сўзга чиқиб, маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхона ва ташкилот раҳбарларига спорт жиҳозларини ишлаб чиқаришда, унинг сифатига алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини, спорт муассасалари спорт жиҳозлари ва инвентарларни харид қилишда аввало шу жиҳатга эътибор қаратилиши таъкидлаб ўтди.

Фото: Динара Чиркова / “Халқ сўзи”.

Жорий йилда Республикамиздаги спорт иншоотлари учун Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 90 турдаги 30 млрд. сўмлик спорт жиҳозлари ва инвентарларини харид қилиш режалаштирилмоқда. Уларнинг барчаси маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналардан сотиб олиниб, ғолибларни аниқлашда шаффоф ва адолатли тизим йўлга қўйилади.

Фото: Динара Чиркова / “Халқ сўзи”.

Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар, спорт соҳаси вакиллари ва барча қизиқиш билдирганлар мазкур кўргазмада иштирок этишди.

Фото: Динара Чиркова / “Халқ сўзи”.

 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар