Тошкентда ой бошидан буён салкам 8 минг марта йўл ҳаракати қоидалари бузилди

11:46 25 Март 2019 Жамият
365 0

Архив фото

1 мартдан 22 мартга қадар бўлган муддат Тошкент шаҳар ИИББ ЙПХ ходимлари томонидан 7927 йўл ҳаракат қоидаларининг бузилиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Манба келтирган статистикага кўра, ушбу 7927 ҳолатдан 198 тасида маст ҳайдовчи қўлга тушган, яна 124 та ҳолатда ҳайдовчи телефонда гаплашиб келаётган бўлган, 122 та ҳолатда светофорнинг қизил чироғига тўхтамаган ва 35 та ҳолатда “ГАИ”га ҳам тўхтамаган. Бундан ташқари 257 ҳолатда ҳайдовчи лозим бўлган ҳужжатларсиз автомобилни бошқариб борган. 48та ҳолатда автомобилларни ноқонуний ”тонировка” қилиб олганлар аниқланган.

Маълумот учун, бу фақат ЙПХ ходимлари йўлларда қайд этган қоидабузарликлар — камералар орқали аниқланган ҳолатлар бу статистикага қўшилмаган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019