Тошкентда нотариуслар 6 млн., Фарғона 4,5 млн​., Самарқандда эса 4 млн. сўм ойлик олмоқда. Нега? 

13:54 25 Октябр 2018 Жамият
1095 0

Аҳолининг нотариал хизматларга эҳтиёжининг ортгани нотариал идораларда навбатларнинг кўпайишига сабаб бўлмоқда.

Адлия вазирлиги томонидан ушбу муаммога барҳам бериш мақсадида республика бўйича нотариал идоралар ходимлари сонини 665 нафарга кўпайтирди. Шунингдек, 69 та янги давлат нотариал идораси очилиши кўзда тутилмоқда”, дейилади вазирлик берган маълумотларда.

Эндиликда ушбу янги таъсис этилган нотариус лавозимлари алоҳида танлов ўтказиш орқали малакали мутахассислар билан тўлдирилади.

Янгиликлардан яна бири шуки, 2019 йил 1 январдан кучга кирадиган қонунчиликка киритилган ўзгаришга кўра, судья лавозимида 5 йил ёки нотариус ёрдамчиси лавозимида 3 йил ишлаган шахсларга нотариал идорада стажировка ўташ талаб қилинмайди.

Маълумот учун, бугунги кунда нотариуслар ойлик лавозим маошлари (барча устамалар ва пуллик хизматлардан келиб тушадиган даромадлар билан ҳисоблаганда, солиқлар тўлангандан сўнг) 4 млн. сўмни ташкил этмоқда. Хусусан, Тошкент шаҳрида 6 млн. сўмни, Самарқанд вилоятида 4 млн. сўмни, Фарғона вилоятида 4,5 млн. сўмга тенг.

Ушбу ойлик маош миқдори нотариал идора томонидан кўрсатилган хизматлар ҳажмида келиб чиқиб янада кўпроқ бўлиши ҳам мумкин. Бу эса коррупциянинг олдини олишда ҳам муҳимдир.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019