Тошкентда метро текинга юрадиган кун қандай ўтади?

19:02 17 Сентябр 2019 Жамият
520 0

Пойтахтимиз илк марта ҳар йили 16-22 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган ва дунёнинг 50га яқин мамлакат иштирок этадиган Европа Ҳаракатланиш Ҳафтасининг расмий иштирокчисига айлангани ҳақида хабар берган эдик. Унинг доирасида бепул метро ва автомобилсиз кунлар ўтказилади.

Бундан кўзланган мақсад тоза ва барқарор шаҳар транспорти воситасида экология, соғлом ва сифатли турмуш тарзини илгари суришдир.

Кеча ушбу ҳафталикнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Маросим “Туркистон” янги метро станцияси(Юнусобод йўли) қурилиш майдонида ташкил этилгани ҳам рамзий маъно касб этди.

Ушбу ўзига хос форум “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва “Тошкент Метрополитени” УК томонидан Тошкент аҳолиси ҳамда меҳмонлари ўртасида транспортнинг муқобил турини оммалаштириш мақсадида ўтказилмоқда.

Мазкур кампания доирасида 19 сентябрь Тошкентда Бепул метро куни деб эълон қилинган. Хўш, бу сана қандай ранг-баранглик касб этади?

Ташкилотчиларнинг айтишларича, шу куни қатор метро бекатлари мусиқачилар, актёрлар чиқишлари ва бошқа кўнгилочар дастурлар учун саҳнага айланади. Соат эрталабки 08:00да “Ойбек”(“Мингўрик” станциясига ўтиш жойида) йўловчилар театрлаштирилган мусиқий чиқишларни томоша қилишлари мумкин. Дирижёр бошчилигидаги симфоник оркестр ижодидан эса 17:00дан 19:00гача баҳраманд бўлиш имконияти яратилади. 

“Амир Темур” станциясидан “Юнус Ражабий” бекатига ўтиш ерости йўлида санъатшунослар ҳамроҳлигида расмлар галереяси очилади. Камера торли чолғу квартети куй чалиб туради. Бундай эстетик манзара то метро ёпилгунча давом этади.

“Пахтакор” ва “Алишер Навоий” бекатларига ўтиш вестибюлида эса йўловчиларни тарихий фотокўргазма кутиб олади. У Тошкент метрополитени тарихига бағишланган.

Соат 10:00дан 12:00гача, 20:00дан 22:00гача ноодатий флэшмоблар ташкил этилади. Хусусан, барча линиялардаги метро вагонларида “Рақс флешмоби” ташкил этилади. Рақс жамоалари вагондан вагонга ўтиб юришади. Хоҳлаганлар уларга қўшилишлари мумкин. Худди шу каби мусиқали флешмоблар ҳам бўлиб ўтади.

Кичик ёшли йўловчилар ҳам эътибордан четда қолмаган. Улар учун суперқаҳрамонлар ва мультфильм персонажлари либосидаги аниматорлар, сеҳргарлар томошалар қўйиб берадилар.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019