Тошкентда масжидни хусусийлаштирмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди

16:31 02 Июль 2018 Жамият
1023 0

Тошкентда масжидни хусусийлаштирмоқчи бўлган шахс Носиров Шуҳрат ва унинг укаси Носиров Шавкат ҳуқуқни сақлаш органлари томонидан қўлга олинди, деб хабар қилмоқда «Ўзбекистон 24» телеканали.

Ўтказилган текширув натижасида аниқланишича, ака-ука Носировлар Дўмбиробод мавзусида жойлашган “Носирхон” масжидининг устави, муҳри ва бошқа ҳужжатларини олиб кетиб, масжид номини ўзгартиришга ва уни ўз номларидан бошқаришга ҳаракат қилишган.

Ундан ташқари, Носировлар ушбу мавзеда истиқомат қилувчи бошқа фуқароларнинг уйларини қўрқитиш ва тазйиқ йўли билан олиб қўймоқчи бўлишган.

Хабарга кўра, Носиров Шуҳрат Шукуриллаевич, жиноят оламидаги лақаби — Шуҳрат “Домрабадский”, 1957 йилнинг 27 апрелида Тошкентда туғилган. Ҳибсга олинганига қадар Чилонзор туманининг Наққошлик, кўчаси 42-уйда яшаб келган.

Носиров Шухрат 1993 йилда, фирибгарлик, ўғирлик, ва транспорт воситасини олиб қочиш каби жиноятларда айбланиб 15 йилга озодликдан маҳрум этилган ва 2016 йилнинг августига қадар қамоқда бўлган.

Носиров Шавкат Шукуриллаевич  1956 йилнинг  15 октябрида туғилган. Олдин судланмаган. Россия Федерацияси фуқароси. Тадбиркорлик билан шуғулланган. Чилонзор тумани Наққошлик кўчасида 44-уйда вақтинча яшаб келган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар