Тошкентда “Мадам Тюссо” каби машҳур юлдузларнинг мум-ҳайкаллар музейи очилди  

14:50 17 Октябр 2019 Жамият
236 0

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Тошкент шаҳрининг янги боғида,  “TashkentCity”  ҳудудида “Юлдузлар музейи” мум музейи очилди. Бу жой нафақат маҳаллий аҳоли, балки ички ва ташқи туристларнинг ҳам севимли жойларидан бирига айланиши кутилмоқда. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси хабар берди.

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Маълумки, Европага саёҳат қиладиган сайёҳларнинг аксарияти “Мадам Тюссо” музейига ташриф буюради ҳамда Голливуд юлдузлари, олимлар, сиёсатчилар ва бошқа машҳур инсонлар ҳайкаллари билан суратга тушиб, улар билан ижтимоий тармоқларда бўлишишади. 

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

“Юлдузлар музейи”даги ҳар бир экспонат, унинг атрофидаги муҳит энг кичик деталларигача ўйлаб ишланган - жонли қўғирчоқлар, замонавий тарихда ўчмас из қолдирган улкан шахслар ҳайкалларининг тўплами ва ҳоказолар. Музейда тез орада Ўзбекистоннинг таниқли шахслари ҳайкаллари ҳам намоён бўлади ва бу барчада катта қизиқиш уйғотиши шубҳасиз. 

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

“Шундай экан, “TashkentCity” ҳудудида жойлашган мум музейга ташриф буюринг ҳамда ўзингизга манзур бўлган таниқли юлдузларнинг ҳайкаллари билан суратга тушинг!” деб ёзилади хабарда.

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019