Тошкентда лидер ёшлар академияси ташкил этилади

14:55 26 Март 2019 Жамият
242 0

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Миллий матбуот марказида “Иқтидорли болалар” Халқаро инновацион жамоат бирлашмаси томонидан “Болалар ва ёшларни ривожлантириш учун қўшимча ўқув дастурлари қаторини кенгайтиришнинг инновацион ёндашуви” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Тадбирда Россия давлатидан “Миллий сертификатлаш маркази”, “Тюмень ҳудудий таълим маркази” сингари бир қатор ҳамкор ташкилотлар вакиллари, шунингдек, пойтахтимиздаги хусусий мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Аслида иқтидорсиз боланинг ўзи йўқ, ҳар бир болада бир иқтидор яширин бўлади, фақат уни юзага чиқариш ва ривожлантириш учун етарли бўлган имкониятни яратиб бериш талаб этилади, холос. — дейди Мансур Курязов, “Жайхун” қўғирчоқ театри бадиий раҳбари. — Мана бугунги матбуот анжуманида педагогларнинг давлат томонидан белгиланган тизимдан ташқари яна қандай қўшимча таълим-тарбия бериш мумкинлиги ҳақидаги истиқболдаги режалар хусусида суҳбат бўлиб ўтди. Бунда барча ҳамкор ташкилотлар вакиллари фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Ўз касбимдан келиб чиқиб айтадиган бўлсам, эртакларни ота-оналар, бобо-бувилар, китоблар, устозлар, керак бўлса оммавий ахборот воситалари орқали болаларимизга албатта сингдиришимиз керак. Миллий қадриятларимизга асосланган миллий эртакларимизни кўпроқ намойиш этишимиз зарур деб ўйлайман. Боиси ана шу эртакдаги қаҳрамонлардан бола ибрат олади, ўрнак олади, унга ўхшашга интилади. Бу қолаверса глобаллашган оммавий маданиятнинг салбий таъсиридан сақлайди десак ҳам муболаға бўлмайди. Болаларимиздаги иқтидорни юзага келтириш учун ҳаммамиз тенг ҳаракат қилишимиз керак. Зеро, боладаги ҳар бир иқтидор келгусида жамиятимиз янада ривожланиши учун хизмат қилади.

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Тадбир мобайнида келгусида Тошкент шаҳрида “Лидер” Халқаро ёшлар академияси очилиши таъкидлаб ўтилди.

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019