Тошкентда Lacetti каналга тушиб кетиши натижасида ҳайдовчи вафот этди

16:14 11 Июль 2020 Жамият
296 0

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати

11 июль куни Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида «Lacetti» русумли автомобиль ҳайдовчиси Маҳмуд У. транспорт воситасининг бошқарувини йўқотиб, кўприкдаги темир тўсиққа урилган ва тўсиқни синдириб «Бўрижар» каналига тушиб кетган. Бу ҳақда пойтахт ички ишлар бош бошқармаси хабар беради.

Воқеа тахминан тонгги соат 06:30 Бунёдкор ва Сеул кўчалари кесишмасида содир бўлди.

ЙТҲ натижасида автомобиль ҳайдовчиси воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди.

Ҳалокат сабаблари ва тафсилотлари аниқланмоқда, дейилади ИИББ хабарида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?