Тошкентда хоккей бўйича халқаро турнир ўтказилади 

10:25 22 Август 2019 Жамият
91 0

23-24 августда Тошкентдаги кўп тармоқли “Хумо Арена” муз саройида хоккей бўйича Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 28 йиллигига бағишлаб халқаро турнир ўтказилади. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси хабар берди.

Мусобақада Тунги хоккей лигасининг доимий иштирокчиси, Россиянинг “Премьер” жамоаси ҳамда Ўзбекистоннинг “Тошкент” ва «Хумо» клублари фахрийлари иштирок этади. Халқаро турнир Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон хоккей федерацияси ва “Тошкент” хоккей клуби ҳамкорлигида ташкил этилмоқда. Турнирнинг расмий очилиш маросими 23 август куни соат 15:00 да муҳташам “Хумо Арена” муз саройи ҳудудида ўтказилади. 

Шу куни “Премьер” ва “Тошкент” жамоалари аъзолари дастлабки учрашувда куч синашади. 24 август куни соат 12.00 да россияликлар “Хумо” жамоасига қарши кураш олиб боради. Қайд этиш лозимки, “Премьер“ клубига 2005 йилда афсонавий хоккейчи Вячеслав Фетисов ташаббуси билан асос солинган. Бугунги кунда мазкур жамоа таркиби хоккейга меҳр қўйган, бир-бирини нафақат муз устида, балки майдон ташқарисида ҳам доимо қўллаб-қувватлайдиган инсонлардан иборатдир. “Премьер” хоккей клуби аввалига ўз олдига спорт мусобақаларида иштирок этишни мақсад қилиб қўймаган эди. Шунга қарамай, 2010 йилга келиб жамоа ҳаваскор хоккей клублари ўртасида ўтказиладиган турнирларнинг доимий иштирокчисига айланди. 2015-2016 йилги мавсумда “Премьер“ жамоаси Тунги хоккей лигаси фестивали бешинчи саралаш босқичи мунтазам чемпионати якунида энг юқори натижа кўрсатди. Плей-офф натижаларига кўра ҳам, “Орзулар лигаси” (Иккинчи дивизион)нинг “18+” дивизионида 1-ўринни эгаллади. 

“Барчангизни 23-24 августда Тошкент шаҳридаги кўп тармоқли “Хумо Арена” муз саройида хоккей бўйича Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 28 йиллигига бағишланган халқаро турнирга таклиф этамиз!” дейилади хабарда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019