Тошкентда “Халқаро оила куни” муносабати билан велотур ўтказилди

18:22 14 Май 2018 Спорт
1871 0
Фото: Ҳаким Йўлдошев

Тошкентда Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси ҳамда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, шунингдек, БМТнинг аҳолишунослик бўйича жамғармаси  ҳамкорлигида ҳаваскор хотин-қизлар ўртасида  велотур мусобақаси ўтказилди.

Фото: Ҳаким Йўлдошев

“15 май — Халқаро оила куни” муносабати билан “Соғлом оила — жамият бойлиги” шиори остида ўтказилган мусобақада минг нафар пойтахтимиздаги ҳаваскор велоспортчилар иштирок этди.
Хотин-қизларни жисмоний тарбия ва спортга мунтазам жалб этиш, шу йўл билан улар саломатлигини муҳофаза қилиш мақсадида ташкил этилган мусобақада 18–30, 31–44 ҳамда 45 ёш тоифалари бўйича ғолиб ва совриндорлар аниқланди. 

Фото: Ҳаким Йўлдошев

Мавжуда ХОЛМАТОВА.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019