Тошкентда Халқаро молия-банк форуми бошланди

00:30 29 Март 2019 Жамият
330 0

Фото: ЎзА.

Пойтахтимизда “МДҲнинг молиявий бозорлари: янги имкониятлар” мавзуидаги халқаро молия-банк форумининг биринчи кунидаги тадбирлар бўлиб ўтди.

Тадбир Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, МДҲ Молия-банк кенгаши ҳамда “SAIPRO” ахборот-рейтинг агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банк ва бошқа бир қатор маҳаллий ҳамда халқаро молиявий муассасалар кўмагида ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви раиси Мамаризо Нурмуратов, МДҲ Ижроия қўмитаси раиси — ижрочи котиби Сергей Лебедев, Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Алкис Дракинос ҳамда бошқалар мамлакатимиз ва дунё молия-банк муассасаларининг ўзаро ҳамкорлик алоқалари давлатларнинг иқтисодий ўсишида муҳим аҳамият касб этиши ҳамда ўтказилаётган мазкур форум бундай манфаатли муносабатларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлади.

— Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 14 январдаги “Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижроси юзасидан ташкил этилган агентлигимиз қисқа муддатда сезиларли натижаларга эришмоқда, — деди Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Асқар Обидов. — Жумладан, Ўзбекистоннинг суверен рейтингга эга бўлгани, халқаро бозорда мамлакатимизда ишлаб чиқарилган қимматли қоғозларни айирбошлаш ишлари бошлангани яхши имконият бўлиб, бу капитал бозор иштирокчилари учун яна бир қулайликдир. Форумда “Ўзбекистонда капитал бозорини ривожлантириш” мавзуидаги маърузамда агентлик фаолияти, мақсад ва вазифалари билан иштирокчиларни батафсил таништирдим.

Форумда сўзга чиққанлар молия-банк секторларининг бугунги ҳолати ҳамда истиқболи, рақамли технологияларнинг ривожланишида молия соҳасининг ўрни ҳақида сўз юритди.

— Иқтисодий ислоҳотлар мамлакат ривожланиши ва иқтисодий барқарорлигини таъминлашнинг муҳим омили ҳисобланади, — деди Россия Федерацияси Марказий банки раисининг биринчи ўринбосари Ксения Юдаева. — Шу сабабли интеграция орқали биз энг яхши иқтисодий натижаларга эришишимиз мумкин. Аввало, интеграция ҳамда бошқа молиявий жараёнлар учун макрооиқтисодий шароит ва молиявий барқарорлик талаб этилади. Бу каби барқарорлик бўлмаса, мамлакатда инвестициявий имкониятлар ривожланмайди.

Форумда экспертларнинг илғор тажрибалари билан ўртоқлашиш ҳамда алоҳида соҳалар ва молия бозорининг турли сектор вакиллари ўртасида музокаралар, ўзаро манфаатли учрашувлар бўлиб ўтди.

Форум доирасида суғурта соҳасида “Олтин соябон” жамоатчилик мукофотини топшириш маросимини ўтказиш ва иштирокчиларнинг Самарқандга саёҳати режалаштирилмоқда.

Форумда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, молия вазири Ж. Қўчқоров сўзга чиқди.

Манба: ЎзА.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019