Тошкентда гўзаллик саноати халқаро кўргазмаси очилди

12:00 21 Июнь 2018 Маданият
1051 0
Фото: Динара Чиркова / "Халқ сўзи"

Пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида XIV “Beauty Expo Uzbekistan — 2018” халқаро гўзаллик саноати кўргазмаси очилди. 
“Expo Position” масъулияти чекланган жамияти томонидан ташкил этилган кўргазмада Германия, Франция, Италия, Польша, Украина, Россия, Туркия, Корея, Ҳиндистон, Хитой каби ўн бешдан ортиқ мамлакатлардан 60 дан зиёд компаниялар ўз маҳсулотлари, косметологик хизматлари, гўзаллик салонлари учун мўлжалланган асбоб-ускуналари билан иштирок этмоқда. 

Фото: Динара Чиркова / "Халқ сўзи"

“Beauty Expo Uzbekistan – 2018” кўргазмасидан кўзланган асосий мақсад гўзаллик саноати соҳасидаги ютуқларни намойиш этиш, даволаш-косметикасининг табиий усулларига аҳолининг эътиборини кучайтириш, табиий маҳсулотлар асосида яратилган пардоз маҳсулотларини кўпайтириш, соҳа мутахассисларининг ўзаро фикр ва тажриба алмашишига имкон яратишдан иборатдир.

Кўргазма доирасида оналик ҳамда болалик — “Kinder Expo Uzbekistan” тақдимоти, косметология ва эстетик тиббиёт бўйича маҳорат сабоқлари ҳамда семинар-тренинглар, сартарошлик санъати бўйича Ўзбекистон чемпионати, тирноқ дизайни ва пардозлик бўйича “Ипак йўли” республика танлови ҳам ўтказилади.
Кўргазма шу йилнинг 23 июнигача давом этади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

“Ҳаёт” фильми энди телеэкранларда. У байрам кунлари МТРК телеканаллари орқали эфирга узатилади

Осмонга кўтарилаётган ҳарбий вертолётлар, қирувчи самолётлардан олинган тасвирлар, жанг майдонидаги қонли муҳораба, оҳ-воҳлар, бақир-чақирлар... Аскар снайперлик винтовкасининг дурбини орқали душманнинг пешонасини мўлжалламоқда. У айнан қаерга ўқ узмоқчи эканини зийрак бўлмаган томошабин ҳам дарров илғаши тайин: дурбиннинг мўлжал белгиси экранда кўз ўнгингизда туради.

12 Январь 2019