Тошкентда кампус — ҳарбий-илмий шаҳарча қурилади

17:47 15 Февраль 2019 Жамият
456 0

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Тошкентда халқаро стандартларга мос кампус қурилади. Бу ҳақда давлатимиз раҳбарининг қарори қабул қилинди. Ҳарбий институт бошлиғи Ҳаким Муҳиддиновнинг “Ватанпарвар” газетасига берган интервьюсида таъкидланишича, кампус ҳудудида Мудофаа вазирлиги Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти жойлашади, дейилади Мудофаа вазирлиги матбуот хизматининг хабарида.

Кампус, бу — халқаро тилда илмий шаҳарча, дегани. Мазкур шаҳарчада илмий тадқиқотлар ўтказиш, назарияни ўрганиш, тажриба-амалиёт ўташ ҳамда яшаш учун барча шароит яратилади. Илмий шаҳарчада алоқа соҳасига оид ҳарбий қисм барпо этилади ҳамда ҳарбий қисмга қўшинларда қўлланилаётган барча турдаги алоқа ва ахборот-коммуникация технологияларига оид техника ҳамда ускуналар жойлаштирилади.

Ҳарбий қисм янги ҳарбий институт ёнида жойлашгани сабабли курсантлар бугунги ўтган мавзусини ёки ўрганган ускунасини эрта куниёқ амалиётда қўллаш имкониятига эга бўладилар.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президентининг 2019 йил 17 январдаги “Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа соҳасида офицер кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан Мудофаа вазирлиги Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти ташкил этилганди.

Мазкур ҳарбий институтга 20 дан ортиқ таълим муассасалари, жумладан, республикадаги хорижий университетларнинг 3-босқичини тугатган, ўқиш якунлари бўйича юқори натижаларга эришган, соғлиғининг ҳолатига кўра ҳарбий хизматга яроқли, деб топилган талабалар танлов асосида қабул қилинади.

Ҳарбий институтни тамомлаган курсантларга “лейтенант” ҳарбий унвони берилади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019