Тошкентда ЙПХ инспекторлари янгича формани синовдан ўтказмоқда

10:22 18 Март 2019 Жамият
327 0

Фото: ИИББ

Ижтимоий тармоқларда йўл-патруль хизмати инспекторларининг янги формада юргани акс этган суратлар тарқалганди. Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати бу масалага ойдинлик киритди.

“ЙҲХБ йўл-патруль хизматининг икки инспектори чиндан ҳам янги формада хизматни ўтамоқда. Тажриба давомида хизмат кийимининг чидамлилиги, кийганда ва ҳаракатланишда қулайлиги текширилмоқда”, — дейилади ИИББ хабарида.

Шунингдек, фуқаролар фикрини инобатга олиш ҳам кўзда тутилган бўлиб, бошқарма аҳолига ”Йўллардаги ҳуқуқ-тартибот ходимлари шундай кўринишда бўлишини истайсизми?” деган савол билан мурожаат этган.

Фото: ИИББ

 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019