Тошкентда йирик қандолатчилик корхонаси иш бошлайди

11:16 09 Август 2018 Жамият
919 0

Бу йил пойтахтимизда қуввати 47 минг тонналик йирик қандолатчилик фабрикаси фойдаланишга топширилади. Бу ҳақда Инвестицион таклифларни муҳокама қилиш ягона платформасининг навбатдаги мажлисида “Ўзбекозиқовқатхолдинг“ ҳолдинг компанияси раиси ўринбосари А. Салимов маълум қилди, дея хабар бермоқда “Халқ сўзи“ мухбири Саид Раҳмонов.

Унинг айтишича, қандолатчилик тармоғида кўплаб кичик бизнес субъектлари фаолият кўрсатаётган бўлса-да, ҳали йирик қувватлар ташкил этилмаган. Пойтахтимизда иш бошлайдиган янги корхона ички бозорни импорт ўрнини босувчи юқори сифатли маҳсулотлар билан тўлдириш, айниқса, хориждан кириб келадиган шоколадлар ҳажмини камайтиришга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Мажлисда компания томонидан маҳаллий ва хорижий инвесторлар эътиборига ҳудудларда логистика марказлари, гўшт-сутни қайта ишлаш корхоналари барпо этиш бўйича истиқболи таклифлар ҳавола этилди.

Тадбирда, шунингдек, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, “Ўзшаробсаноат“ АЖ, “Ўзбекозиқовқатзахира“ уюшмасининг инвестициявий салоҳияти, истиқболли лойиҳалари тақдим этилиб, очиқ-ошкора муҳокама қилинмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019