Тошкентда IV Халқаро ёшлар саммити бошланди

13:26 13 Май 2019 Жамият
688 0

Фото: Динара Чиркова/"Халқ сўзи"

“Ёшлар ижод саройи”да Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамда Ёшлар лойиҳасини бошқариш (ЙПМ) билан ҳамкорлигида ташкил этилган IV Халқаро ёшлар саммитига старт берилди. “Ёшлар-касб кўникмалар-келажак” номли халқаро ушбу анжуман ҳудудларимиздан 120 нафар ҳамда хориждан 30 нафар иқтидорли ёшларни жамлаб, XXI аср касб малака талаблари ва ёш кадрлар маҳоратларини ривожлантириш бўйича ўз лойиҳа ва таклифларини ишлаб чиқиши режалаштирилган.

Саммит доирасида чуқур билимга эга, ўз касбининг етук мутахассислари, шунингдек хорижлик мутахассислар ёшларга турли соҳалар бўйича мастер класслар ўтади. анжуман сўнггида ёшлар ўз қизиқишларидан келиб чиққан ҳолда лойиҳалар тақдим этилади. Маъқул топилган лойиҳаларнинг қўллаб-қувватланиши, амалиётга татбиқ этилиши, амалга оширишга тавсия этилади.

Анжуман 15 майгача давом этади.

Сўз анжуман иштирокчиларига:

Жасси НАРВИ, Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси Сиёсат, матбуот ва ахборот бўлими раҳбари:

Ўзбекистонда бўлиб ўтаётган катта масштабли халқаро ёшлар саммитидан мен жуда ҳам мамнунман. Бу ҳар соҳада ривожланиб бораётган мамлакат тараққиётининг яна бир кўриниши ҳамдир десам адашмайман. Ушбу саммит орқали тажриба ва кўникмалар хусусида, истиқболдаги режалар ҳақида янги фикрлар, ғоялар олиш кутилмоқда. Бугунги кунда танқидий фикрлаш ижтимоий фаолликни оширишга хизмат қилади. Шу маънода, халқаро ёшлар саммити доирасидаги мастер класслар ёшларда мана шу кўникмани ривожлантиришга шароит яратади. Келгусида ушбу дастур янада кўпроқ ёшларни қамраб олишини истар эдим. Бугун компьютер ва инсон ўртасидаги мусобақа кундан кунга ўсиб бормоқда ва анжумандан сўнг янги босқичга чиқишидан умиддаман. Яна шуни айтиб ўтишни хоҳлардимки, ҳар битта амалга оширилаётган ислоҳотларни одамларга етказишда оммавий ахборот воситаларнинг ўрни алоҳида аҳамиятли. ОАВ саводхонлигини ошириш ва улар билан ҳамкорликни янада кучайтириш борасида келгусида ғоялар ишлаб чиқилса янада яхши бўлади.

Таҳмина УСМОНОВА, Фарғона Давлат университети талабаси:

Бу йил тўртинчи маротаба ўтказилаётган халқаро ёшлар саммитида таълим йўналиши бўйича тажриба алмашиш ва янги ғояларга эга бўлиш мақсадида иштирок этмоқдаман. Анжумандан мақсад, таълим, технология, медиа, бизнес каби соҳаларини ривожлантириш бўлиб, келажакда янги кадрлар тайёрлашда бу саммит катта ёрдам беради. мен келгусида олий таълим муассасалари талабаларига инглиз тилидан дарс беришни мақсад қилганман ва бу борада ушбу анжуманда хорижлик мутахассислардан янги билим ва кўникмаларга эга бўлишга умид қиламан.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019