Тошкентда имконияти йўқ аҳоли маҳаллаларда тиббий кўрикдан ўтказилмоқда

16:02 19 Июль 2019 Жамият
167 0

Иллюстратив фото

Тошкент шаҳар Халқ қабулхонаси ҳамда Тошкент шаҳар тиббиёт бош бошқармаси ҳамкорлигида маҳаллаларда чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилмоқда. Жумладан, шу йилнинг биринчи ярмида ушбу тадбирларга 11 мингга нафарга яқин фуқаролар қамраб олинди.

— Шу кунга қадар тиббиёт ходимлари билан бирга пойтахтимиздаги кўплаб маҳаллаларда бўлдик, — дейди Тошкент шаҳар Халқ қабулхонаси вакили Ойбек Тешабеков. — Улар орасида тиббий кўрикка боришга имконияти йўқ, тўшакка михланиб қолганлар ҳам бор-да. Бизнинг ташаббусимиз ана шундай фуқароларга зарур шароитларни яратиб бераётгани билан ҳам аҳамиятлидир. Тиббий кўрик натижасида 4 мингдан ортиқ касалликлар аниқланиб, уларнинг турига қараб соғломлаштириш чоралари кўриляпти.

Тадбир доирасида ногиронлиги бор 16 нафар фуқарога махсус аравачалар, протез-ортопедик воситалари ва бошқа турдаги ҳомийлар совғалари ҳам ҳадя этилди. Мингга яқин беморлар бепул дори-дармонлар билан таъминланди.

Айни пайтда аҳолига хурсандчилик улашаётган ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга қаратилган бундай тадбирлар изчил давом эттирилмоқда. 

Раҳим ШЕРҚУЛОВ, “Халқ сўзи”.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019