Тошкентда ҳарбий хизматчилар саломатлик акциясида қатнашди (фото+видео) 

10:35 13 Май 2019 Жамият
260 0

12 май куни эрталаб соат 8.00да Мудофаа вазирлиги ҳамда Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари иштирокида “Соғ танда — соғлом ақл” шиори остида оммавий юриши бўлиб ўтди.

Саломатлик акциясида мингдан зиёд ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари фаол қатнашди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ёш авлодни жисмонан чиниқтириш ва спорт орқали аёлларимиз саломатлигини янада мустаҳкамлаш мақсадида ўтказилган тадбир Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани “ЕКО” бозори олдидан “Феруза” массиви бўйлаб ўтказилди.

Юриш акцияси иштирокчиларига Қуролли Кучлар академияси ҳарбий оркестри ҳамкорлик қилди.

“Финиш” чизиғида оммавий тадбир иштирокчилари учун Қуролли Кучлар Марказий ашула ва рақс ансамбли жамоаси томонидан концерт дастури намойиш этилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019