Тошкентда илк бор “Google Developers Group" дастурчилари  халқаро фестивали бўлиб ўтади

17:05 22 Ноябрь 2018 Жамият
656 0

Жорий йилнинг 24 ноябрь куни мамлакатимизда илк бор “DevFest” – Google Developers Group (GDG) дастурчилар халқаро фестивали бўлиб ўтади.

Фестиваль Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш ва Халқ таълими вазирликлари, БМТ ТДнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамда Тошкентдаги Инҳа университети томонидан ташкил этилмоқда, деб ёзмоқда ЎзА.

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги маълумотларига кўра, фестиваль "DevFest Google Developers Group" томонидан "Google" компанияси кўмагида бутун дунё бўйлаб ўтказиладиган глобал тадбирдир. Жорий йилда тадбир доирасида Google компаниясининг сўнгги технология ва ишланмалари намойиш этилади. Хусусан, иштирокчилар мобиль иловалар яратиш масалалари, бизнесда виртуал, тўлдирилган ва аралаш воқеликлар технологиялари имкониятларидан фойдаланиш истиқболларини кўриб чиқади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019