Тошкентда француз тилига ихтисослаштирилган мактаб ташкил этилади

09:39 14 Сентябр 2018 Жамият
861 0
Фото: ЎзДЖТУ

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети қошида француз тилига ихтисослаштирилган мактабни ташкил этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди. 

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ҳалқ таълими вазирлигининг 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети муассислигида “Француз тилига ихтисослаштирилган мактаб” давлат умумтаълим мактабини таъсис этиш тўғрисидаги таклифларига асосан, янги мактаб фаолият бошлайди.

Қарор лойиҳасида 2019/2020 ўқув йилида мактабнинг 7-8-9-10 синфларига 40 нафардан ўқувчилар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган француз тили ва она тили фанларидан тест синовлари асосида қабул қилиниши белгиланган. Мактаб битирувчилари давлат намунасидаги умумий ўрта таълим маълумоти тўғрисидаги ҳужжатни олади.

Ҳужжатга кўра, мактабни юқори кўрсаткичлар билан якунлаган ва Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган имтиҳон натижаларига мувофиқ бериладиган француз тилини билиш даражаси тўғрисидаги давлат намунасидаги В1 ва ундан юқори даражадаги малака сертификатга эга бўлган ўқувчилар олий таълим муассасаларининг хорижий тил ва адабиёти, филология ва тилларни ўқитиш, таржима назарияси ва амалиёти йўналишларига (француз тили бўйича) кириш имтиҳонларисиз, квотадан ташқари грант асосида ўқишга қабул қилинади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019