Тошкентда фоҳишаликда гумон қилинган 34 нафар аёл ушланди

11:57 15 Февраль 2019 Жамият
1588 0

Фото: ИИББ

14 февралга ўтар кечаси Тошкентда ўтказилган тадбирлар давомида фоҳишалик билан шуғулланишда гумон қилинган 34 нафар аёл ушланди. Бу ҳақда шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Улардан 11 нафари Чилонзор ва Учтепа туманларидаги Қатортол кўчаси “Шуҳрат” чорраҳасида ва Ал-Хоразмий кўчасида, 9 нафари Миробод туманидаги Шаҳрисабз ва Амир Темур кўчалари кесишмасида, 8 нафари Бектемирдаги “Қўйлиқ” бозори яқинида, 6 нафари Юнусободдаги Амир Темур кўчасида қўлга олинган.

Қайд этилишича, улардан 24 нафари олдинроқ Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 190-моддасига (“Фоҳишалик билан шуғулланиш”) асосан жазога тортилганди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019