Тошкентда долзарб мавзуда халқаро конференция бошланди (Фоторепортаж)

10:30 20 Сентябр 2018 Иқтисодиёт
1397 0
Фото: Ҳасан Пайдоев/"Халқ сўзи"

Тошкентда “Марказий Осиё халқаро транспорт йўлаклари тизимида: стратегик истиқболлар ва фойдаланилмаган имкониятлар” мавзуида халқаро конференция бошланди. 

Фото: Ҳасан Пайдоев/"Халқ сўзи"

Унда 37 мамлакатдан 300 дан ортиқ вакил, шунингдек, Жаҳон банки, ОТБ, ИТБ, ЕТТБ, ОИИБ, БМТнинг Осиё ва Тинч океани учун иқтисодий ва ижтимоий комиссияси, БМТнинг Европа иқтисодий комиссияси, Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти, Халқаро ҳаво транспорти ассоциацияси, ЕХҲТ, ГХҲЖ, ШҲТ, ИҲТ, МДҲ, Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлик дастури, ТРАСЕКА дастури, Халқаро автомобиль транспорти уюшмаси, Темир йўллар ҳамкорлиги ташкилоти каби халқаро ташкилотлар, молия институтлари ва етакчи транспорт компаниялари вакиллари иштирок этмоқда.

Фото: Ҳасан Пайдоев/"Халқ сўзи"

Ушбу конференция минтақа мамлакатларини қизиқтирган, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва янги лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида ташкил қилинди.

Фото: Ҳасан Пайдоев/"Халқ сўзи"

Конференция доирасида халқаро молиявий тузилмалар билан ҳамкорликда Марказий Осиё мамлакатларининг транспорт-транзит салоҳиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшма саъй-ҳаракатларни ишлаб чиқиш масалалари кенг муҳокама қилиниши кутилмоқда.

Фото: Ҳасан Пайдоев/"Халқ сўзи"

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?