Тошкентда “Буюк Ипак йўлида туризм” халқаро сайёҳлик ярмаркаси бошланди (Фоторепортаж)

18:44 03 Октябр 2018 Иқтисодиёт
1288 0

Пойтахтимизда шу номли халқаро сайёҳлик кўргазмаси ўз ишини бошлади. Йигирма тўртинчи бор ўтказилаётган мазкур тадбирда юртимиз сайёҳлик салоҳияти кенг намойиш этилмоқда.

Қайд этиш жоизки, бугунги кунда туризм дунё миқёсида жадал тараққий этмоқда. У нафақат аҳоли бандлигини таъминловчи, балки инфратузилмалар ривожини яхшиловчи, давлатлар иқтисодиётини мустаҳкамловчимуҳим соҳалардан бирига айланаяпти.

Жорий йилги халқаро кўргазмада Таиланд, Сингапур, Миср, малайзия, Озарбайжон, Ҳиндистон, Туркия, Хитой, Россия каби давлатларан ҳам кўплаб вакиллар иштирок этаётгани, ҳар бир стенд ташриф буюрувчиларда катта қизиқиш уйғотаётгани фиркимиз тасдиғидир.

Шунингдек, халқаро кўргазмадаТошкент шаҳри, Қорақалпоғитстон Республикаси ҳам вилоятларимизга алоҳида жой ажратилгани ҳар қайси ҳудуд ўз имкониятларини кенгроқ тарғиб қилишида қуалйлик яратмоқда.

Халқаро туризм кўргазмаси уч кун давом этади.

Суратлар муаллифи: Ҳаким Йўлдошев/"Халқ сўзи".


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019