Тошкентда “Bitcoin” савдоси билан ноқонуний шуғулланган шахслар фаолиятига чек қўйилди

12:19 20 Июнь 2020 Жамият
304 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзо Улуғбек тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро М.А. ноқонуний даромад орттириш мақсадида валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда ўтказиш билан шуғуллангани аниқланди. 

У 2019–2020 йилларда интернет тармоғидаги Telegram каналида фуқароларга 3 млн. АҚШ доллари миқдоридаги криптоактивлар кўринишидаги маблағларни айирбошлаш орқали хорижий давлатлар фуқаролари билан чет эл валютасини ўтказиб келгани, “Bitcoin” олди-сотдиси билан лицензиясиз шуғулланганлиги аниқланган. Бу ҳақда Бош прокуратура жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Хаёт Шамсутдинов маълум қилди.​

Мазкур ҳолат юзасидан М.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 177-моддаси (Валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) ва 190-моддаси (Фаолият билан лицензиясиз шуғулланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?