Тошкентда биринчи вино фестивали ташкил этилди

11:17 21 Ноябрь 2018 Иқтисодиёт
705 0

Фото: Динара Чиркова, "Халқ сўзи"

“Халқ сўзи Online“/Cаид Раҳмонов. Айни пайтда “Ўзэкспомарказ“ мажмуасида Ўзбекистонда илк бор ташкил этилган “Вино санъати“ винолар фестивалининг очилиши бўлиб ўтмоқда.

Мамлакатимизнинг узумчилик ва виночилик соҳаларидаги ютуқлар намойиш этилаётган мазкур тадбирдан кўзланган асосий мақсад саноатнинг виночилик тармоғини ривожлантириш, ўзбек маҳсулотларини оммалаштириш, халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашдир.

Фото: Динара Чиркова, "Халқ сўзи"

Фестиваль биринчи бор ўтказилаётган бўлса-да, унга хорижликларда ҳам катта қизиқиш уйғотди. Унда Болгария, Венгрия, Италия, Грузия,Франция, Россия ва бошқа давлатлардан соҳа мутахассислари иштирок этаётгани шундан далолат беради. Фестивалда нафақат ўзбек винолари намойиш этилади, балки жаҳонга машҳур ишлаб чиқарувчилардан маҳорат дарслари, винолар танлови ва бошқа кўплаб тадбирлар ҳам ўтказилади.

Фото: Динара Чиркова, "Халқ сўзи"

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019