Тошкентда бепул метро ва автомобилсиз кун ўтказилади

09:49 16 Сентябр 2019 Жамият
593 0

2019 йилда Тошкент биринчи марта ҳар йили 16-22 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган ва дунёнинг 50га яқин мамлакат иштирок этадиган Европа Ҳаракатланиш Ҳафтасининг расмий иштирокчисига айланди. Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси кўмагида Тошкент шаҳри ҳокимлиги пойтахт бўлиб ўтадиган  Европа Ҳаракатланиш Ҳафтаси доирасидаги тадбирларнинг ташаббускори ҳисобланади.
16-22 сентябрь кунлари пойтахтда турли хил ҳаракат усулларини тарғиб қилиш ва оммалаштириш орқали аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва ҳаёт сифатини яхшилашга қаратилган тадбирлар режалаштирилган. Ташкилотчилар пойтахт аҳолиси ва меҳмонларини иккита кампанияда иштирок этишга таклиф қилмоқдалар:

Бепул метро куни

2019 йил 19 сентябр, Тошкент метросининг барча станциялари

Бизнинг метронинг умумий узунлиги 37 км.дан кўпроқ бўлган 29 та станцияли ер ости тизими гўзаллиги ноёб ва дунёда тенги йўқ. Шу билан бирга, у кенгайиб бориб, йўловчиларга замонавий, қулай ва тезкор ҳаракатланишни таклиф этади. Бироқ, кўп миллионли пойтахт учун кунига 200 минг кишилик йўловчи оқими дунёнинг бошқа пойтахтларига нисбатан жуда паст. Бундан ташқари, шуни таъкидлаш керакки, метро экологик тоза ва иқтисодий транспорт туридир.

Метродан фойдаланишни оммалаштириш учун 19 сентябрь куни метрода саёҳат бепул бўлади. Шу куни станциялардаги ўтишлар мусиқачилар, актёрлар ва бошқа кўнгилочар дастурларнинг саҳнасига айланади. Акция ташкилотчилари пойтахт аҳолиси шу куни ўз машиналарини қолдириб, ишхоналарига метрода боришга қарор қилиб ушбу транспорт турининг тежамкорлиги ва тезлигини юқори баҳолашади деб умид қилишмоқда.

Автомобилсиз кун

22 сентябрь, Тошкент шаҳри, Лутфий кўчаси

22 сентябрь куни пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари ўзларининг машиналарини ташлаб, пойтахтнинг Учтепа тумани, Лутфий кўчаси бўйлаб пиёда сайр қилишга таклиф этилади. Иштирокчилар байрамона муҳитдан завқланиб, турли кўнгилочар ва маърифий тадбирларда қатнашишлари учун кўча кун бўйи автомобиллар учун ёпиқ бўлади. Шу куни шаҳарда ҳаракатланиш, хавфсизлик, пиёдалар, велосипедчилар ва ҳайдовчилар ўртасидаги ўзаро ҳурматнинг муҳимлиги мавзусида мастер-класслар ва мини-мусобақалар бўлиб ўтади. Автомобилсиз кун “Сеул” боғидаги байрам концерти билан якунланади. Ушбу кун тадбирлари “Бирга юрамиз!” шиори остида ўтказилади.

"Жорий йилда Европа Ҳаракатланиш Ҳафтасига дунёнинг 2450дан ортиқ шаҳарлари қўшилди. Иштирокчилар сони тобора кўпайиб бораётгани дунёнинг янада кўпроқ шаҳарлари барқарор шаҳар транспортини ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш заруриятини ҳис қилаётганлигини тасдиқламоқда. Барқарор шаҳарсозлик ва йўл ҳаракати хавфсизлигини ошириш бўйича Европанинг муваффақиятли тажрибаси билан бўлишишдан мамнунмиз“, - дейилади ЕИнинг Ўзбекистондаги делегацияси хабарида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?