Тошкентда бедарак йўқолган 26 ёшли қиз қидирилмоқда

13:10 08 Август 2020 Жамият
5036 0

Олмазор тумани, «Шифокор» маҳалласи, 8-уй, 59-хонадонда яшаган, 1994 йилда туғилган Искандарова Меҳрибону Тухтасин қизи, 2020 йилнинг 6 август куни тахминан соат 8.30 ларда уйидан чиқиб кетиб, қайтиб келмаган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Охирги маълумотга кўра, у Чилонзор тумани «С» мавзесидаги косметология салонида бўлган. Қиз соат 10.30 да салондан чиқиб, йўл тарафга кетганлиги ташқи кузатув камераларида қайд этилган.

Белгилари: бўйи 160 см, кўзи қора, сочи узун ва тўқ жигарранг рангли.

Эгнидаги кийими: ҳаворанг рангли кўйлак ва жинси шим, қаймоқ рангли мокасима.

«Ҳурматли Тошкент аҳолиси ва меҳмонлар! Агар Сиз Меҳрибону Искандаровани кўрган бўлсангиз, ёки унинг қаерда эканлиги ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз: 71-278-58-40 (Чилонзор туман ИИО ФМБ), 71-230-50-85 (Олмазор тумани ИИО ФМБ), +998-90-973-64-68 (қизнинг яқинлари), 71-232-30-40, 71-232-40-50 ёки 102 телефон рақамлари орқали хабар беришингизни сўраймиз», дейилади ИИББ хабарида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?