Тошкентда аёл киши мамлакатдан ташқарига олиб чиқиш учун олтин парчаларини ютиб юборгани аниқланди

16:00 27 Март 2019 Жамият
436 0

Иллюстратив фото

“Тошкент - Амритсар” рейсида учиб кетаётган йўловчи аёл ўзининг асабийлиги ва беқарорлиги билан божхона ходимларида шубҳа уйғотди. Шундан сўнг у божхона текширувидан ўтказилди. Бу ҳақда ДБҚ матбуот хизмати хабар берди.

Унда қайд этилишича, олиб борилган шахсий текширув натижасида фуқаро аввалдан саккизта ихчам ва силлиқ олтин парчасини ютиб юборгани аниқланган. У шу йўл билан қимматбаҳо металларни юртимиздан ноқонуний йўл билан олиб чиқиб кетмоқчи бўлган. Ашёвий далил сифатида мусодара этилган тилланинг нархи қарийб 36 миллион сўмни ташкил этади.

Айни пайтда аниқланган ҳолат бўйича божхона текшируви олиб бориляпти.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019