Фирибгарлар Тошкентда 57 ёшли аёлни 44 минг долларлик бриллиантини «ухлатиб кетишди»

00:47 11 Сентябр 2020 Жамият
1190 0

Сотиб беришни ваъда қилиб бриллиант тақинчоқларни олиб кетган шахсларга нисбатан жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар қилмоқда.

Маълум бўлишича, Юнусобод тумани ички ишлар органларига 57 ёшли Минаханум Э. мурожаат қилиб, 2019 йилнинг 5 август кунидан 13 сентябригача опа сингиллар 31 ёшли Дурдона Х. ва 28 ёшли Ирода Х.лар унга 44.000 АҚШ долларлик бриллант тақинчоқларини қимматга сотиб беришларини ваъда қилишган. Опа-сингилларга ишонган Минаханум тақинчоқларни уларга ишониб топширган. Аммо пулларни ололмаган Минаханум ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилишга мажбур бўлган.

Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168 моддаси («Фирибгарлик») бўйича жиноий иш қўзғатилган.

ИИББ ходимлари фирибгарликда гумонланувчиларни қўлга олишган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?