Тошкентда 30 минг долларлик уйни ўзлаштириб олган фирибгар қўлга олинди

15:00 25 Май 2018 Жамият
431 0
Фото: Qalampir.uz

Тошкентда бировнинг уйи алдов йўли билан ўз номига расмийлаштириб олган шахс ушланди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар тарқатмоқда.

Қайд қилинишича, жорий йилнинг 24 май куни Тошкент шаҳри М.Улуғбек тумани ИИБга келиб тушган ҳужжатларга кўра, 2017 йил июль ойида Юнусобод туманида яшовчи муқаддам судланган У.М. шу туманда яшовчи М.М.га тегишли М.Улуғбек туманидаги уйни 30 минг АҚШ долларига сотиб олишини ва пулни 35 кун ичида беришини айтиб, унинг ишончига кириб, олдиндан уйни ўзининг номига расмийлаштириб олган. Кейинроқ эса А.Қ. исмли аёлга 23 минг АҚШ долларига сотиб, ундан олган пулни М.М.га бермасдан пулларни ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборганлиги кўрсатилган.

Кўрилган чора-тадбирлар натижасида У.М. ушланган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар